Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпишни маъқуллади

Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпишни маъқуллади

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

"Эрон парламенти Хўрмуз бўғозини ёпиш зарур, деган фикрда. Бу бўйича якуний қарорни мамлакатнинг Миллий хавфсизлик кенгаши қабул қилиши керак", — деди Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича комиссияси аъзоси Исмоил Коусари.

Ҳўрмуз бўғози — Форс кўрфазини Уммон кўрфази орқали Ҳинд океани билан боғлайди. Бу бўғоз суюлтирилган газ ва нефтнинг глобал савдоси учун стратегик аҳамиятга эга. Бўғознинг энг тор жойида, Уммон ва Эрон ўртасидаги масофа 54 километрни ташкил этади.

Киритилди: 19:18 22.06.2025. Ўқилди: 3022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!