АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг айтишича, агар Эрон нефть ташишда жуда муҳим йўлак бўлган Ҳурмуз буғозини ёпса, бунинг биринчи бўлиб қаттиқ таъсирини Хитой ҳис қилади.
“Бу ишдан биринчи бўлиб ғазабланиши керак бўлганлар — бу Хитой ҳукумати. Чунки уларнинг нефтининг катта қисми шу ер орқали олиб келинади”, — деди Рубио CBS News’нинг Face the Nation дастурида.
Унинг таъкидлашича, агар Эрон буғозни миналаштирса ёки ёпса, “Хитой катта товон тўлайди, дунёдаги бошқа барча давлатлар ҳам катта зарар кўради. Биз ҳам таъсирини ҳис қиламиз, лекин бошқалар учун таъсири анча оғир бўлади”.
“Бу Эрон учун иқтисодий ўзини ўлдириш билан баробар”, — деди Рубио Fox News телеканалидаги чиқишида.
Рубиога кўра, АҚШ бу ҳолатга қарши туриш учун турли имкониятларга эга, аммо бундай қадам нафақат АҚШ, балки бошқа давлатлар томонидан ҳам катта жавоб реакциясига сабаб бўлади.