Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида кучли жала ёғинлар бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республиканинг  катта қисмида кучли жала ёғинлар бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида кучли жала ёғинлар бўлиши кутилмоқда.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 4—5 май кунлари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Жизах, Қашқадарё, Тошкент, Сурхондарё ва водий вилоятларида жанубий циклонлар чиқиб келишида вақти-вақти билан чақмоқ—момақалдироқли жала ёғинлар бўлиши мумкин.

Айрим ҳудудларда кучли ёғинлар бўлиб, тоғ ва тоғ этакларида сел—сув тошқинини, текиликларда сув босишларини келтириб чиқариши мумкин.

Жанубий циклонларнинг республикага кириб келишида кучли шамоллар ва чанг тўзонлари кўтарилиши ҳам мумкин.

Жума ва шанба кунлари жойларда кундузи ҳаво ҳароратининг +30°С гача кўтарилиши, конвекция жараёнини, бу об—ҳаво ўзгаришларига мойил кишиларида халоватсизлик, ҳавода кислород етишмовчилигини вужудга келтириши мумкин.

Киритилди: 17:45 02.05.2024. Ўқилди: 2398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!