Бугун 20 июнь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўғри божхоначилар 26 тонна олтин билан қўлга тушди

Ўғри божхоначилар 26 тонна олтин билан қўлга тушди

Ливия расмийлари умумий қиймати қарийб 2 миллиард долларга тенг бўлган 25,8 тонна олтинни мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган юқори мартабали божхона ходимларини қўлга олди, деб хабар берди мамлакат Бош прокуратураси Facebook'даги саҳифасида.

Олтин билан боғлиқ бу воқеа 2023 йил декабрь ойида содир бўлган, аммо амалдорлар энди ҳибсга олинган.

Аэропортда қўлга олинганлар орасида божхона департаменти бош директори, Мисрата аэропортидаги божхона маркази раҳбари ва экспорт бўйича вақтинчалик қўмита раҳбари ҳам бор.

Улар мамлакатдан олиб чиқмоқчи бўлган қимматбаҳо металлар партияси Ливия олтин захирасининг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил этади. Унинг жорий курсдаги қиймати 1,94 миллиард долларга етади.

Киритилди: 09:52 17.05.2024. Ўқилди: 13040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!