Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Эстонияда қабул қилинган Россиянинг музлатилган активларидан Украинани тиклаш учун фойдаланишга рухсат берувчи қонунга изоҳ берар экан, ушбу Болтиқбўйи давлатига «мақсадли ракета зарбалари» билан жавоб беришга чақирди.
«Менимча, бундай чақириқларга тантанасиз равишда, қатъий ва кескин жавоб бериш керак. Россиянинг чет элдаги активлари барча русларнинг мулкидир! Шу сабабли, мамлакатимизни очиқчасига талон-тарож қилиш бўйича бундай қарорларни қабул қилиш нуқталари ракета зарбаси учун биринчи рақамли мақсад бўлиши керак деб ўйлайман! Мен том маънода гапиряпман», — деб ёзди Чеченистон раҳбари Телеграмъдаги каналида.
Қодировнинг сўзларига кўра, Россия «шартли» Кинжал гипертовушли ракета тизимлари билан «асосий нуқталарни» уриши керак, бу эса «эстонияликларнинг энг иссиқ бошларини ўзига келтиради».