Бугун 21 июнь, 2024 йил, жума

O'ZB

Столтенберг: “Агар Украина урушда ютқазса..."

Столтенберг: “Агар Украина урушда ютқазса..."

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинани қайта тиклаш масаласини ҳал қилиш учун аввало унинг урушдаги ғалабасини таъминлаши кераклигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, агар Украина мағлуб бўлса, қайта тикланадиган ҳеч нарса қолмайди.

“Урушдан кейин Украинанинг тикланишига келсак, биз биринчи навбатда унинг ғалаба қозонишини таъминлашимиз керак. Агар Украина ғалаба қозонмаса, унда эркин ва мустақил Украинада қайта тикланадиган ҳеч нарса бўлмайди”, — деди бош котиб НАТО ёшлар саммитида. У мамлакатни қайта тиклаш масаласи келажакда жуда муҳим бўлишини, аммо ҳозирда асосий устуворлик урушда ғалаба қозониш эканини таъкидлади.

Киритилди: 05:43 14.05.2024. Ўқилди: 8044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!