Бугун 21 июнь, 2024 йил, жума

O'ZB

«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Президент Ўзбекистон U-23 жамоаси ҳақида гапирди

«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Президент Ўзбекистон U-23 жамоаси ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев киночилар билан учрашувда футболимиздаги ютуқларни ва жамоамизга озгина омад етишмаганини эслади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон олимпия жамоасининг Осиё Кубоги U-23 финалидаги мағлубияти (Япония, 0:1) ва илк бор Олимпиадага йўлланма олгани ҳақида гапирди.

«Пеналтидан фойдалана олмаганидан (Умарали Раҳмоналиев финалда) кейин 3 кун ухламай чиқдим. Қанийди, ўрнида ўзим бўлсам эди, дейман-да. Биттагина тўп-а.

Маҳорат кўрсатишди, яхши ўйнашди. Уларнинг кўпи билан гаплашдим, телеграмма юбордим.

Биз дарров чемпионликни хоҳлаймиз-да. Биринчи марта жамоавий спорт туридан Олимпиадага чиқдик. Аслида бу ҳам катта ютуқ.

Футбол осон иш эмас. Биласизларми, нимадан ғурурланаман? Ҳозир 5-6 футболчимиз дунёнинг машҳур жамоаларида ўйнамоқда», —дейди Мирзиёев.

Киритилди: 07:10 17.05.2024. Ўқилди: 3622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!