Хотира ва қадрлаш куни ҳамда дам олиш кунлари айрим банклар томонидан инвестиция мақсадида қулайликлар таъминланади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
9, 10, 11 май кунлари жами 23та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда:
Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.
Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.