Бугун 2 июнь, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Дам олиш кунлари об-ҳавонинг илиқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари об-ҳавонинг илиқ бўлиши кутилмоқда

​​​​​Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиб, ҳароратнинг бир оз пастлаши кутилмоқда. Якшанба куни эса илиқ ва нам об-ҳаво ҳукмронлик қилади.

Жума куни республика ҳудудига Каспий денгизидан Туркманистон орқали ҳаракатланаётган «Жанубий Каспий сиклони» кирмоқда, дея хабар қилдиЎзгидромет матбуот хизмати. Натижада Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилмоқда.

Кун давомида Бухоро, Навоий вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади. Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандарё вилоятларида ёмғир кечга бориб ёғиши кутилмоқда. Қолган жойларда об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади. Ҳарорат 12−17 даража атрофида бўлиб, шу кун учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 4−5 даражага юқоридир.

Шанба куни мамлакатнинг марказий қисмидагина (Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича) ёмғир ёғади. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 2−7 даража илиқ бўлади, кундузи 8−13 даражагача пасаяди ва меърга яқинлашади.

Бугун ва эртага республика бўйича шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача кучаяди.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон томондан яна илиқ ва нам ҳаво оқими киради. Республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат яна кўтарилиб, 12−17 даража илиқни ташкил қилади.

Киритилди: 14:47 21.02.2020. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!