Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 2026 йил 5 октябрдаги ҳукми билан «Сирожиддин медиа» МЧЖ раҳбари Сирожиддин Адилов 3 нафар фуқарога нисбатан фирибгарлик ва товламачилик жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилган.
Судга кўра, у 12 млн сўмни товламачилик, 30 млн сўм ва 33 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Жами 75 млн сўм зарар қопланган.
Жиноят иши доирасида Адиловнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти бўйича айблов қўйилмаган. Айбловлар фақат бошқа фуқароларнинг маблағларини фирибгарлик ва товламачилик йўли билан қўлга киритиш билан боғлиқ.