Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитой АҚШдан улоқни тортиб олди

Хитой АҚШдан улоқни тортиб олди

Хитой Лотин Америкасида ижобий муносабат кўрсаткичи бўйича илк бор АҚШни ортда қолдирди.

«Latinobarómetro 2026» ҳисоботига кўра, минтақадаги 17 давлат фуқаролари Пекиннинг глобал сиёсатини Вашингтоннинг глобал сиёсатидан устун кўрмоқда. Мазкур тадқиқот эълон қилина бошлаган 1995 йилдан буён бундай натижа илк бор кузатилмоқда.

Лотин Америкаси аҳолисининг 65 фоизи Хитойнинг ролини ижобий баҳолаган бўлса, АҚШнинг бу борадаги натижаси 60 фоиздан 57 фоизга пасайган.

Минтақа давлатларидан фақат Коста-Рика ва Доминикана Республикаси Хитойдан кўра АҚШни афзал деб баҳолаган.

Пекиннинг глобал таъсири ошиб бораётганига қарамай, Лотин Америкасидаги 63 фоиз аҳоли АҚШ брендини ижобий деб ҳисоблайди. Хитой бу борада 58 фоиз натижани қайд этган. Аммо ижобий бренд борасидаги ўзаро фарқ шиддат билан қисқариб бормоқда.

Таҳлилчиларга кўра, Лотин Америкасида АҚШ имижининг ёмонлашиб бораётгани президент Доналд Трамп олиб бораётган гегемонлик ва зўравонлик сиёсати билан боғлиқ. Жумладан, Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ўғирланиши минтақада кучли хавотир уйғотди.

Маълумот ўрнида: жорий йил 3 январга ўтар кечаси АҚШ Венесуэла пойтахти Каракас ҳамда мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳарбий ҳужум уюштирди.

Ҳарбий амалиёт давомида Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Каракасдаги саройидан ўғирлаб АҚШга келтирилди. Қўшма Штатлар расмий идоралари Мадурога нисбатан наркотерроризм, гиёҳвандлик моддалари контрабандаси, ноқонуний қурол-яроғ савдоси каби моддалар бўйича айблов эълон қилган.

Мадурони ўғирлаш амалиётини Қўшма Штатларнинг ютуғи сифатида кўрсатиб келаётган Трамп Венесуэлани АҚШнинг 51-штати дея иддао қилган.

Яқинда АҚШ Венесуэла нефт захираларининг қарийб бешдан бир қисми назоратини ҳам қўлга киритди.

Маълумотларга қараганда, сўнгги 80 йил ичида АҚШ иштирокида дунё бўйлаб 93 та давлат тўнтариши ёки тузум ўзгариши амалга оширилган.

Уларнинг салмоқли қисми Лотин Америкасига тўғри келади.

Киритилди: 16:14 05.10.2026. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!