Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Даҳшат! Хоразмдаги чиқиндихонада қиз чақалоқнинг мурдаси топилди

Даҳшат! Хоразмдаги чиқиндихонада қиз чақалоқнинг мурдаси топилди

Ижтимоий тармоқлардаги "Хоразмда янги туғилган чақалоқни мусорга ташлаб кетилгани" номли танқидий видео ўрганилди.

Аниқланишича, 01.01.2022 йилда Урганч шаҳар, А.Темур ва Гурлан кўчалари ўртасида жойлашган чиқинди ташлаш жойидан ўлик ҳолатда, етилмаган, қиз жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширувда тайинланган Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий Маркази Хоразм филиалининг 2-сонли хулосасида шахси номаълум қиз жинсига мансуб, чақалоқнинг ўлимига етилмаганлик ва ҳаётга лаёқатсизлик сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Шунингдек, эксперт хулосасига кўра, чақалоқ она қорнида 5,5 - 6 ой яшаган бўлиши мумкинлиги, чақалоқ мурдасида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги, чақалоқнинг мурдасидан олинган қон ва ҳомила йўлдошида ҳомиладорликни жарроҳлик аралашувисиз эрта тугатишда қўлланиладиган синтетик препарат “мифепристон” дори воситаси қолдиқлари топилган.

Текширув давомида чақалоқнинг онаси аниқланмаган.

Ҳозирда текрговга қадар текширув Урганч шаҳар прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда, текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Киритилди: 20:39 26.01.2022. Ўқилди: 4599 марта. Фикрлар сони: 12 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!