Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Даҳшат! Хитойда ота-оналар ўз фарзандларини мажбурий меҳнат лагерларида юбормоқда

Даҳшат! Хитойда ота-оналар ўз фарзандларини мажбурий меҳнат лагерларида юбормоқда

Хитойда болалар учун меҳнат лагерлари оммалашмоқда — ота-оналар бунинг учун катта миқдорда пул тўлашмоқда. Мактаб ўқувчилари қишлоқ жойларига юборилиб, у ерда қўл меҳнати ва ҳаётнинг оғир ҳақиқати билан таништирилади. Эркатой болаларга картошка қазиш, дарахтларнинг пўстлоғини тозалаш, ўтин ёриш ва чўчқаларни парваришлашга тўғри келади. Шу билан бирга, улардан смартфон ва бошқа гаджетлар ҳам олиб қўйилади.

Бола ўз яшаш шароитини фақат барча топшириқларни тўлиқ бажарган тақдирдагина яхшилаши мумкин. Агар у вазифаларни уддалай олмаса, жазоланиши ва овқати фақат битта таом билан чекланиши мумкин. Бундай лагерда бир ойлик курс нархи 10 минг юандан (тахминан 120 минг рублдан) кўпроқ туради.

Ота-оналарнинг фикрича, бундай шароитлар болаларда темир интизомни шакллантиради, уларга ўз қулайликларини ва бошқаларнинг меҳнатини қадрлашни ўргатади.

Киритилди: Бугун 19:05. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!