Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Даҳшат! Она ўз фарзандини балкондан отиб юборди

Даҳшат! Она ўз фарзандини балкондан отиб юборди

Карелияда маст ёш она боласини балкондан ташлади, хайриятки, бола тирик қолди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг ҳудудий бўлинмаси сайтида маълум қилинди.

Терговчиларнинг сўзларига кўра, 26 октябрь куни Калевала туманидаги Боровой қишлоғида маст бўлган она ўзининг чақалоғини иккинчи қават балконидан ташлаган. Хайриятки, гўдак тирик қолган. Шундан кейин гумонланувчи ётиб ухлаган. Кўчада йиғлаётган қизалоқнинг овозини эшитган қўшнилар тез ёрдам чақиришган.

Терговчилар аёлни ҳибсга олиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилишмоқчи. Жиноий иш бўйича тергов давом этмоқда.

Киритилди: 16:10 30.10.2018. Ўқилди: 1920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!