Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовга кўра, Cobalt автомобилларидаги ҳарорат датчиклари Ўзбекистон иқлимига тўлиқ мослаштирилмаган.
Йўриқномада 40°Cдан юқорида датчик кўрсаткичлари аниқсиз бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
2020 йилда ишлаб чиқарилган оқ ва қора Cobalt Урганчда бир жойда қўйилган. Ҳаво ҳарорати 41°C бўлган вақтда:
➖ Оқ Cоbalt – 48°C
➖ Қора Cоbalt – 56°C кўрсатган.
Автомобил ранги ва қуёш таъсири датчик кўрсаткичига жиддий таъсир кўрсатади. Шу сабаб, датчикларга тўлиқ таяниш нотўғри.
Аниқ ҳарорат учун метеорологик маълумотларга таяниш тавсия этилади.