Ҳукм чиқарилганидан сўнг Тхависин суд қарорини ҳурмат қилишини билдирди. Мамлакат парламенти янги ҳукумат раҳбарини сайлагунга қадар бош вазир вазифасини унинг ўринбосари бажаради.
Тхависиннинг коррупцияга алоқадор одамни вазирликка тайинлаганликда айбланмоқда. У баҳорда ўз котибияти таркибига қабул қилган адвокат Пичит Чуэнбан 2008 йилда коррупция иши бўйича олти ой қамалиб чиққан. У икки ҳамкасби билан 2 млн батга Олий суд судяларини сотиб олишга урингани учун.
Бундан ташқари, Чуэнбан собиқ бош вазир Таксин Чинават ва унинг хотини билан ҳам коррупцион алоқада бўлган. Чинават 2008 йилда икки йилга қамалган.