Бугун 4 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Чумчуқ гўштидан шашлик тайёрлаган чойхона раҳбарига 4120000 сўм жарима солинди

Чумчуқ гўштидан шашлик тайёрлаган чойхона раҳбарига 4120000 сўм жарима солинди

Янгийўл туманидаги Улфатлар чойхонасида чумчуқ гўштидан шашлик пиширилаётгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоққа жойлаштирилди.

Вазиятни ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти Экология бошқармаси Янгийўл туман бўлими ва вилоят Ички Ишлар бошқармаси пост-патруль хизмати ходимлари воқеа жойига етиб борди, дейилади вилоят экология бошқарма хабарида.

Қайд этилишича, инспекторлар ўрганиш давомида бу каби ҳолатга дуч келмаган.

Чойхона раҳбари эса ижтимоий тармоқда тарқалган ҳолатни тушунтираркан, лавҳа илгари мижозлар сонини кўпайтиш мақсадида олинганини, ҳозир бунга йўл қўйилмаётганини маълум қилди.

Инспекторлар томонидан келгусида ҳуқуқбузарлик ҳолати такрорламаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, чойхона раҳбарига нисбатан МЖтКнинг 63-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 4.120.000 сўм миқдорида жарима чораси қўлланилди.

Киритилди: 17:38 03.09.2025. Ўқилди: 1044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!