Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Чирчиқда аёл бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди

A A A
Чирчиқда аёл бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида сувга тушиб кетган Spark автомашинаси ва унинг атрофида фуқаролар акс этган видео хабар тарқалмоқда.

Тошкент вилояти ИИБ хабарига кўра, Чирчиқ шаҳар “Иқбол” маҳалласи ҳудудида 1971 йилда туғилган аёл (ҳайдовчи Д.М.) Spark машинасида орқага ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни эплолмай қолиб сувга тушиб кетган.

Мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқаролар шаҳар ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда қутқариб олинган.

"Ҳозирда автомашинани сувдан олиб чиқиш чораси кўрилмоқда. Юқорида қайт этилганидек, ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Автомашина сувдан олиб чиқилди. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

Киритилди: 21:34 24.06.2024. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!