Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “K.G.” МЧЖ масъул шахслари “Камалак” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида умумий баҳоси 41 млн сўмлик турли номдаги 939 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда тегиши ҳужжатлари бўлмаган 357 қути тамаки маҳсулотларини сотиш учун тайёрлаб қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шук каби, Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Z.B.” МЧЖга қарашли савдо дўконидан умумий баҳоси 64 млн сўмлик жами 1 040 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатидан олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.