Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган “G.S” МЧЖ раҳбари С.И. иши кўриб чиқилди.

Маълумот учун, 2024 йил 6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилган, унда Чирчиқ дарёси муҳофаза ҳудудидан қум-шағал аралашмаси ортиб берилаётганлиги аниқланган эди.

Ҳолатга аниқлик киритилганида, қум-шағал аралашмаси “G.S.” МЧЖга тегишли бўлган тош майдалаш цехига олиб бориб тўкилаётганлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан давлат инспекторлари томонидан табиатга катта миқдорда зарар етказилгани ҳисоб-китоб қилинган ва тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган эди.

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди томонидан “G.S” МЧЖ раҳбари С.И. Жиноят кодексиing тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, узил-кесил ўташ учун 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони умумий тартибдаги колонияларда ўташ белгиланди. Шунингдек, ҳуқуқбузардан давлат фойдасига катта миқдорда зарар ва жарима ундирилиши ҳам белгилаб қўйилди.

Маълумот учун, 2024 йил 1 майдан айрим сув ҳавзалари, хусусан, Чирчиқ дарёси ўзанидан норуда материаллар қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган. Экология вазирлиги мораторий талабларига қатъий риоя қилиш, экологик ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик ва бу қонунга кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради!

Киритилди: 12:46 25.07.2025. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!