Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чимкентдаги масжидда эркак намоз вақти сафдошини дўппослади

A A A
Чимкентдаги масжидда эркак намоз вақти сафдошини дўппослади

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги масжидлардан бирида эркак намоз вақти сафдошини калтаклаб кетди. Бу ҳақда “Закон.кз”га таяниб, Дарё хабар берди.

Ҳодиса Абай туманида 12 май куни содир бўлган, бироқ можаро акс этган кадр ижтимоий тармоқларда кечроқ тарқалган. Намоз вақтида эркак сафдошини урган, шундан сўнг жанжал келиб чиққан.

Ҳодиса иштирокчилари полицияга ариза билан мурожаат қилган. Экспертиза тайинланган, унинг натижасига кўра процессуал қарор қабул қилинади, — дейилади полиция хабарида.

Вазиятга Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳам муносабат билдирган.

Чимкентга бошқа вилоятдан келган бир гуруҳ фуқаролар масжид имом-хатибининг огоҳлантиришига қарамай, бир неча бор намозни бузган. Улар сафдошлари ва имомнинг илтимосларига қулоқ солмай, масжид қоидаларини қўпол равишда бузишган. Масжидга доимий ташриф буюрувчи эркак баланд овозда дуо ўқиётган сафдошининг ҳаракатларига тоқат қилмай унга ҳужум қилган. Натижада имом жамоат намозини тўхтатишга мажбур бўлган. Ҳодиса ўз вақтида тўхтатилган, — дейилади хабарда.

Мусулмонлари диний бошқармаси қозоғистонликларни масжид қоидаларига риоя қилишга ва тоқатли бўлишга чақиради.

Киритилди: 10:26 15.05.2024. Ўқилди: 2182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!