Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида икки нафар аёл "доставкачи" эркакни зўрлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
"Айрим манбаларда тарқалаётган "Чилонзорда "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 аёл 15 суткага қамалди" каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Шу ўринда юртдошларимизни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка чақирамиз. Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд" - дейилади Олий суднинг расмий баёнотида.