Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Чехияда украиналик қочқинлар сони кескин ошиб кетди

Чехияда украиналик қочқинлар сони кескин ошиб кетди

Чехияга украиналик қочқинлар оқими сентябрь ойидан буён икки баравардан кўпроққа кўпайди. Бу ҳақда Novinky ахборот портали хабар бермоқда.

Порталга кўра, Чехия ҳукумати сентябргача мамлакатда ҳафтасига ўртача 1500 нафар украиналикни ҳимоя қилган.

Бироқ, оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, сентябрь ва октябрь ойи бошида ўртача 3100 нафар украиналикка вақтинчалик бошпана берилган. Қочқинлар сонининг кўпайишига Киевнинг 28 августда қабул қилинган 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган эркакларга Украинани тарк этишига рухсат берувчи фармони сабаб бўлди.

Сентябрь ойида 13,5 минг украиналик Чехияда вақтинчалик ҳимоя мақомини олди, бу рекорд кўрсаткичдир. Украина фуқароларини Европа Иттифоқи мамлакатларида вақтинчалик ҳимоя қилиш дастури 2027 йилнинг мартигача амал қилади.

2025 йил апрель ойида 368 минг Украина фуқаросидан 155 минг нафари Чехияда иш топгани хабар қилинган эди.

Киритилди: Бугун 11:45. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!