Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Чехия уруш ҳолатлари учун янги қонунчилик базасини тайёрлашни таклиф қилди

Чехия уруш ҳолатлари учун янги қонунчилик базасини тайёрлашни таклиф қилди

Петр Павел Чехияда инқироз ва фавқулодда вазиятларда давлат органларига тез ва самарали жавоб бериш имконини берувчи кенг қамровли қонунчилик асосини яратиш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда ČTK агентлиги хабар қилди.

Президент таъкидлашича, янги қонунлар ресурсларни сафарбар қилиш, давлат идораларининг мажбуриятларини аниқ белгилаш ва жамоатчилик иштирокини таъминлашни назарда тутиши керак. Унинг фикрича, бундай асос бўлмаса, муҳим инфратузилмани тўлиқ ҳимоя қилиш имконсиз.

Ўз навбатида, Чехия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Карел Ржехка амалдаги қонунлар мудофаа ва хавфсизлик вазифаларини бажариш учун етарли эмаслигини айтди. У замонавий таҳдидлар, жумладан гибрид таъсир шароитида фуқаролик ва ҳарбий инқироз ўртасидаги чегара ноаниқлашиб бораётганини таъкидлади.

Ржехка, шунингдек, НАТОнинг тўхтатувчи ва мудофаа режалари мавжудлигини эслатиб, кескинлик кучайган тақдирда альянс шарқий қанотини мустаҳкамлашини билдирди. Бироқ унинг сўзларига кўра, Чехияда бундай чораларни қўллаш учун зарур қонунчилик ҳали шаклланмаган.

Киритилди: Бугун 21:21. Ўқилди: 103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!