Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Чехия Украина Қуролли кучлари учун артиллерия снарядларини сотиб олишда давом этади

Чехия Украина Қуролли кучлари учун артиллерия снарядларини сотиб олишда давом этади

Мамлакат президенти Пeтр Павелнинг таъкидлашича, бир йил ичида Украина учун учинчи давлатлардан артиллерия снарядларини сотиб олиш ташаббуси доирасида Киевга 1,6 миллион дона йирик калибрли ўқ-дорилар топширилган. Ҳозирнинг ўзидаёқ апрел ойигача етказиб бериш кафолатланган, аммо Прага бу муддатдан кейин ҳам халқаро донорлар маблағлари ҳисобидан Украина учун учинчи давлатлардан снарядлар сотиб олишни давом эттирмоқчи.

“Йўлимизнинг охири кўринмаётган бўлса ҳам, тўхтай олмаймиз. Тинчлик сулҳи амалга ошмагунича ва Украина қайта оёққа тура олишига тўлиқ ишонч ҳосил қилмагунимизча, биз Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришимиз зарур бўлади”, — дея маълум қилди президент Пeтр Павел Мюнхен хавфсизлик конференциясида.

Чехия ҳукуматидаги аноним манбанинг Reuters агентлигига хабар беришича, 1,6 миллион снаряднинг барчаси 100 ммдан ортиқ калибрга эга. Улар орасида 500 мингдан ортиқ 155 мм калибрли снарядлар ҳам бор, бу эса NATO стандартларига мос келади. Ўқ-дориларнинг биринчи қисми Украинага 2024 йил июн ойида етказиб берилган. Германия, Нидерландия ва Дания каби давлатлар Лойиҳанинг энг йирик донорларидан ҳисобланади. Ушбу лойиҳага умумий ҳисобда 15 нафар Европа Иттифоқи ва NATO мамлакатлари, жами 1,5 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратишган.

Киритилди: 12:48 17.02.2025. Ўқилди: 948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!