Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Чехия: Россия мағлуб бўлиши шарт

Чехия: Россия мағлуб бўлиши шарт

Чехия ҳукумати томонидан тасдиқланган янги ташқи сиёсат концепциясига кўра, Прага Европа Иттифоқи ва НАТОнинг ишончли аъзоси бўлиб қолади ҳамда Россиянинг Украинага қарши урушда мағлубиятга учраши зарурлигини тан олади. Қабул қилинган ҳужжат ҳақида Чехия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

"Ҳукумат 2015 йилги Доиравий дастурни янгиловчи ва 2023 йилги Хавфсизлик стратегиясига тўлиқ мос келадиган янги ташқи сиёсат тузилмасини тасдиқлади," - дейилади хабарда.

Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский янги концепцияни шарҳлар экан, Россиянинг ғалаба қозонмаслиги ва уни Европадаги ҳар қандай тажовузкор режалардан самарали тийиб туриш Чехиянинг ҳаётий манфаатларига мос келишини таъкидлади. Шу билан бирга, у Москвани фақат жисмоний таҳдид манбаи эмас, деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, концепцияда Россия ахборот ҳужумлари, маълумотларни нотўғри талқин қилиш, шунингдек, демократик институтларга бўлган ишончни заифлаштирувчи фаолият олиб боришда айбланади.

Киритилди: 23:59 29.05.2025. Ўқилди: 1788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!