Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Чехия президенти 60 нафар чех фуқаросига Украина Қуролли кучларида хизмат қилишига рухсат берди

Чехия президенти 60 нафар чех фуқаросига Украина Қуролли кучларида хизмат қилишига рухсат берди

Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг, Чехия президенти Петр Павелнинг идорасига мамлакат фуқароларидан Украина томонида жанг қилиш учун рухсат сўраб 181 та ариза келиб тушди, деди давлат раҳбари матбуот котиби Филипп Платош. Унга кўра, Украина Қуролли кучлари сафига қўшилиш учун рухсат 60 нафар Чехия фуқаросига берилган.

Чехия фуқаролари Киев томонидаги жангларга қонуний равишда қўшилишлари учун президентдан рухсат олишлари керак. Украина Қуролли Кучлари сафида жанг қилиш учун президентнинг олдиндан рухсатисиз кетган чех кўнгиллилари авф этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Бундай ҳолда уларга нисбатан жиноий таъқиб қилиш тугатилади ёки бошланмайди.

Киритилди: 13:15 03.11.2024. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!