Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чендлер: Бу Конорни охирги марта октагонда кўришингиз бўлади!

Чендлер: Бу Конорни охирги марта октагонда кўришингиз бўлади!

Хабарингиз бор, UFC президенти Дана Уайт икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегорнинг навбатдаги жанг санасини эълон қилганди. У 29 июнь куни UFC 303 турнирида Майкл Чендлерга қарши жанг қилади.

Ушбу тўқнашув олдидан Майкл ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Эҳтимолий вариант шуки, мен бу йигитни синдириб, унга улкан даҳшатли зарба бераман. Бу Конорни октагонда охирги марта кўришингиз бўлади”, — деди UFC жангчиси Майкл Чандлер.

Маълумот учун, мазкур жанг ярим ўрта вазн (77кг) тоифасида бўлиб ўтади.

Киритилди: 00:00 19.04.2024. Ўқилди: 3999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!