Сербиялик қанот вингери Владимир Родич янги мавсумда "Бухоро" шарафини ҳимоя қилади. Клуб матбуот хизмати бу ҳақида хабар берди.
Футболчи ҳақида маълумот: Владимир Родич 1993 йил 7 сентябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида Сербия, Швеция, Туркия, Норвегия, Дания каби мамлакат чемпионатларида тўп тепган.
2015-16 йилларда Швециянинг “Малмё” жамоаси таркибида УЕФА чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Реал Мадрид”, “ПСЖ”, “Шахтёр” клубларига қарши тўп сурган. Ундан ташқари Черногория миллий терма жамоаси шарафини 5 та учрашувда ҳимоя қилган.
Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Родичнинг катта тажрибаси ва маҳорати янги мавсумда улкан марраларни забт этишда, ҳал қилувчи паллаларда ишончли ўйин кўрсатиб, жамоанинг ғалабалари ва ютуқларини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашига ишонч билдирди.