Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

A A A
Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби футболчиси Серу Гирасси “Барселона”га қарши ўйинда хет-трик қайд этиб, Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Немис жамоаси ҳужумчисининг 3 та голи чорак финал жавоб ўйинида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди.

"Арсенал" футболчиси Деклан Райс "Реал Мадрид"га қарши ўйинда (2:1) иккинчи ўринни эгаллади. “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес “Бавария”га (2:2) гол уриб, учинчи бўлди.

"ПСЖ" вингери Усмон Дембеле "Астон Вилла"га қарши ўйинда (2:3) голли узатмани амалга ошириб, кучли тўртликни якунлади.

Киритилди: 17:41 18.04.2025. Ўқилди: 1185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!