Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун тўрт нафар номзод аниқланди

Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун тўрт нафар номзод аниқланди

УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг якунланган тўртинчи турида энг яхши бўлиш учун даъвогар бўлган тўрт нафар футболчини маълум қилди.

Кучли тўртликдан Микель Мерино ("Арсенал"), Фил Фоден ("Манчестер Сити"), Карлуш Форбс Борхес ("Брюгге") ва Виктор Осимхен ("Галатасарой") жой олди.

Мерино Праганинг "Славия" клубига қарши ўйинда (3:0) дубль қайд этган бўлса, Фоден Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши ўйинда (4:1) икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, Борхес "Барселона"га қарши баҳсда (3:3) иккита гол ва ассист қайд этди, Виктор Осимхен эса ҳет-триги билан "Аякс"ни ранжитди (3:0).

Кейинги тур ўйинлари 25 ва 26 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:47 06.11.2025. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!