Бугун 27 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Чемпионлар лигаси. «Реал» сафарда Греция клубини қийинчилик билан мағлуб этди. Мбаппе покер қайд этди (ВИДЕО)

Чемпионлар лигаси. «Реал» сафарда Греция клубини қийинчилик билан мағлуб этди. Мбаппе покер қайд этди (ВИДЕО)

"Реал" Чемпионлар Лигаси умумий босқич 5-туридан ўрин олган баҳсда "Олимпиакос"ни сафарда мағлуб этди - 4:3.

Меҳмонлар сафида Килиан Мбаппе покер қайд этди. Дастлабки учта голни француз етти дақиқа ичида - 22-дақиқадан 29-дақиқагача урди. Винисиус Жуниор иккита ассистни амалга оширди. Мезбонлар сафида Чикиньо, Меҳди Тареми ва Аюб Эль-Кааби биттадан гол урган.

"Реал" очколарини 12тага етказиб, Чемпионлар лигаси умумий турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. Мадридликлар навбатдаги ўйинда 10 декабрь куни "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

"Олимпиакос" 2 очко билан 33-поғонада бормоқда. Греция клуби кейинги турда "Қайрат" меҳмони бўлади.

ЕЧЛ. 5-тур

27 ноябрь, 01:00

Олимпиакос - Реал - 3:4

Голлар: Шикинью, 8 (1:0). Мбаппе, 22 (1:1). Мбаппе, 24 (1:2). Мбаппе, 29 (1:3). Тареми, 52 (2:3). Мбаппе, 60 (2:4). Эль-Кааби, 81 (3:4)

Олимпиакос П: Тзолакис, Пирола (Бьянкон, 62), Рецос, Ортега, Родиней (Коштинья, 71), Дани Гарсия (Эссе, 46), Музакитис, Шикинью (Тареми, 28), Поденсе (Стрефецца, 71), Мартинш, Эль-Кааби

Реал: Лунин, Рауль Асенсио (Диас, 73), Каррерас, Менди, Александр-Арнолд, Тшуамени, Камавинга (Себальос, 46), Вальверде, Винисиус Жуниор (Гарсия, 90), Арда Гюлер (Беллингем, 61), Мбаппе

Огоҳлантиришлар: Ортега, 40 - Камавинга, 23. Арда Гюлер, 56

Киритилди: Бугун 05:56. Ўқилди: 400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!