Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Чемпионлар лигаси. «Бавария» 1 киши кам ўйнаган ҳолда амалдаги чемпион «ПСЖ»ни сафарда таслим қилди (ВИДЕО)

Чемпионлар лигаси. «Бавария» 1 киши кам ўйнаган ҳолда амалдаги чемпион «ПСЖ»ни сафарда таслим қилди (ВИДЕО)

"ПСЖ" Чемпионлар Лигаси умумий босқич 4-туридан ўрин олган "Бавария"га қарши баҳсда мағлуб бўлди - 1:2. Ўйин Париждаги "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида мюнхенликлар ҳужумчиси Луис Диас ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўрталарида Усмон Дембеле гол урди, бироқ такрорий вазият кўрилганидан кейин гол бекор қилинди. 32-дақиқада Диас дубль қайд этган бўлса, танаффус арафасида Ашраф Ҳакимийга қўполлик ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланди.

74-дақиқада парижликлар ярим ҳимоячиси Жоау Невеш орадаги фарқни қисқартирди.

"ПСЖ" Чемпионлар Лигасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди ва турнир жадвалида 3-ўринга тушиб кетди - 9 очко. "Бавария" 12 очко билан пешқадамга айланди.

Киритилди: 04:25 05.11.2025. Ўқилди: 1496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!