Бугун 27 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Чемпионлар лигаси. «Арсенал» енгилмас «Бавария»ни таслим қилди (ВИДЕО)

Чемпионлар лигаси. «Арсенал» енгилмас «Бавария»ни таслим қилди (ВИДЕО)

"Арсенал" ўз майдонида Чемпионлар лигаси умумий босқич 5-туридан ўрин олган "Бавария"га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар сафида биринчи бўлимда Юрриэн Тимбер гол урган бўлса, иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Нони Мадуэке ва Габриэль Мартинелли ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Меҳмонлар сафида 32-дақиқада 17 ёшли Леннарт Карл ўз номини таблога ёздириб қўйди.

"Арсенал" Чемпионлар Лигаси-2025/26да қаторасига бешинчи ғалабасини қўлга киритди. Лондонликлар 15 очко билан умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилмоқда. Кейинги турда "канонирлар" сафарда "Брюгге" меҳмони бўлади.

"Бавария" 12 очко билан 4-поғонада бормоқда. Мюнхенликлар кейинги ўйинда "Спортинг"ни қабул қилади.

ЕЧЛ. 5-тур

27 ноябрь, 01:00

Арсенал - Бавария - 3:1

Голлар: Тимбер, 22 (1:0). Карл, 32 (1:1). Мадуэке, 69 (2:1). Мартинелли, 77 (3:1)

Арсенал: Райя, Салиба, Москера, Льюис-Скелли (Калафьори, 68), Тимбер (Уайт, 80), Субименди, Райс, Эзе (Эдегор, 80), Троссар (Мадуэке, 38), Сака (Мартинелли, 68), Мерино

Бавария: Нойер, Упамекано (Ким Мин Джэ, 81), Та, Станишич, Лаймер (Бишоф, 72), Киммих (Рафаэл Геррейру, 81), Павлович, Карл (Горецка, 81), Гнабри (Джексон, 72), Олисе, Кейн

Огоҳлантиришлар: Салиба, 74. Мерино, 80 - Упамекано, 23. Лаймер, 43

Киритилди: Бугун 05:58. Ўқилди: 355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!