Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Челси" "Барселона"нинг даҳшатли сериясини тўхтатди

"Челси" "Барселона"нинг даҳшатли сериясини тўхтатди

"Барселона"нинг голли ўйинлари серияси якунланди.

Бугун Каталония жамоаси Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-турида "Челси"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. "Блауграна" 2024 йил 15 декабрдан бери биринчи марта рақиб дарвозасини ишғол қилмади - ўшанда "Леганес"га ютқазганди (0:1). Ўшандан бери "Барса" кетма-кет 53 ўйинда камида битта гол урди.

"Барселона" 2023 йил 7 ноябрдан бери биринчи марта Чемпионлар лигаси ўйинида гол ура олмади - ўшанда "Шахтёр"га ютқазганди (0:1). Шундан сўнг, каталонияликлар кетма-кет 22 та ЕЧЛ ўйинида гол уришди.

Киритилди: 04:16 26.11.2025. Ўқилди: 1051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!