Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Челси" "Барселона" футболчиси учун 60 миллион евро тўлашга тайёр

"Челси" "Барселона" футболчиси учун 60 миллион евро тўлашга тайёр

"Челси" ҳали таркибни кучайтириш ишларини якунлагани йўқ. CaughtOffside хабарига кўра, лондонликлар сўнгги вақтларда "Манчестер Юнайтед" билан боғланаётган "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопесга қизиқмоқда.

Манбага ишонадиган бўлсак, "Челси" 22 ёшли Лопес бўйича таклиф тайёрламоқда. Гап тахминан 60 миллион евро ҳақида кетмоқда.

Қайд этилишича, Фермин Лопес "Барселона"дан кетиш истагида эмас. Шу билан бирга, клуб ўзининг мураккаб иқтисодий аҳволини ҳисобга олган ҳолда уни сотишга рози бўлиши мумкин.

"Барселона"нинг асосий жамоаси сафида Фермин Лопес 88 та ўйин ўтказган. Унда хавбек 19 та гол уриб, 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:05 07.08.2025. Ўқилди: 807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!