Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Чегарада ФСБга пора бермоқчи бўлган мигрант 2 йилга қамалди

Чегарада ФСБга пора бермоқчи бўлган мигрант 2 йилга қамалди

Россия Федерацияси Новгород вилояти судининг хабар беришича, 2020 йилнинг июнь ойида тожикистонлик Муҳаммад Одинаевги нисбатан 10 йил муддатга ушбу давлат ҳудудида бўлмаслик бўйича суд қарори чиқарилган.

Аммо тожикистонлик меҳнат мигранти Россия ҳудудига қайтиб кирмоқчи бўлиб, уни жавобгарликка тортмаслик эвазига Федерал хавфсизлик хизмати ходимларига 20 минг рубль пул бераётганида қўлга олинган.

Янги йил арафасида Чудовский тумани суди томонидан РФ ЖКнинг 291-моддаси (пора бериш) билан ҳукм чиқарилиб, Муҳаммад Одинаевга нисбатан умумий тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида 2 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
 

Киритилди: 19:00 10.01.2021. Ўқилди: 2845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!