Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Чеченлар Қуръонни ёқиб юборган русни жазолайди

Чеченлар Қуръонни ёқиб юборган русни жазолайди

Волгограддаги масжид ёнида Қуръонни ёқиб юборгани учун қўлга олинган Никита Журавел устидан суд Чеченистонда бўлиб ўтади. Худди шу жойда 19 ёшли Журавел айбдор деб топилган тақдирда жазони ўтайди. Бу ҳақда сешанба куни Чеченистон миллий сиёсат вазири Ахмед Дудаев маълум қилди.

"Бу ерда у судланади, шу ерда жазосини ўтайди, чунки у мусулмон диндорларнинг туйғуларига тажовуз қилган. Мана, менимча, у қонун доирасида ўз жазосини топади", — деди Дудаев.

Маълумотга кўра, Чеченистон пойтахтида Қуръонни ёқишга қарши митинг бўлиб ўтган, унда 60 мингга яқин одам иштирок этган . Қайд этилишича, Россиянинг кўплаб республикаларидан мусулмонлар Волгоград фуқароси томонидан Қуръон ёқиб юборилганига қарши норозилик билдириш учун Грознийга келган.

Киритилди: 21:32 23.05.2023. Ўқилди: 6028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!