Бугун 4 июнь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Чеченистонда Рамазон Ҳайити кунлари ҳаракатланиш тақиқлаб қўйилди

Чеченистонда Рамазон Ҳайити кунлари ҳаракатланиш тақиқлаб қўйилди

Чеченистон Ички ишлар вазирлиги Рамазон ойининг тугаши муносабати билан нишонланувчи Рамазон Ҳайити байрами кунлари республика бўйлаб ҳаракатланишни тақиқлаб қўйди.

Республика ички ишлар вазири Руслан Алхановнинг баёнотида таъкидланишича, «ўзини изоляциялаш» режимини бузганлар қонун доирасида кўрсатилган тартибда қаттиқ жазоланади.

Чеченистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, республикада коронавирусга чалиниш бўйича 1005 та ҳолат қайд этилган (уларнинг 92 нафари шифокор), ҳозирга қадар 620 киши соғайган бўлса, 11 киши вафот этган.

Шунингдек, Кабардин-Болқорда ҳам Рамазон Ҳайити муносабати билан дам олиш кунлари эълон қилинган. Доғистонда эса байрам сабаб қўшимча чекловлар жорий этилган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Доғистондаги коронавирусга боғлиқ вазият сабаб барча мусулмонлардан Ҳайит байрамини уйда ўтказишга чақирган эди.

Киритилди: 12:27 22.05.2020. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!