OpenAI компанияси Ўзбекистонда ChatGPT’нинг анча арзонроқ варианти — ChatGPT Go’ни ишга туширди.
Унинг обуна нархи 5,99 доллар бўлади. Бу 20 долларлик ҳозирги пулли версияга нисбатан тўрт баробар арзонроқ.
ChatGPT Go иқтисодий жиҳатдан энди ривожланаётган ва кам даромадли мамлакатларда ишга туширилди.
Улар орасида Ўзбекистондан ташқари барча Марказий Осиё давлатлари, Сенегал, Миср ва Тунис каби Африка давлатлари мавжуд.