The Times нашрининг ёзишича, ChatGPT сунъий интеллект хизмати ишга туширилганидан бери янги бошловчилар учун эълон қилинаётган иш ўринлари сони деярли учдан бирга камайган.
Иш қидириш платформаси Adzuna маълумотларига кўра, 2022 йил ноябрь ойидан (ChatGPT тақдим этилган вақт) буён:
битирувчилар,
стажёрлар,
амалиётчилар ва
олий маълумот талаб этилмайдиган ёш мутахассислар учун эълонлар 31,9% га қисқарган.
Энг катта қисқариш чакана савдо соҳасида — 78,2%. Шунингдек:
логистика ва омборхона ишлари,
маъмурий хизматлар соҳасида ҳам кескин камайиш қайд этилган.
Кўплаб компаниялар очиқчасига сунъий интеллект ёрдамида штатни қисқартириш режалари борлигини билдирган.
Anthropic компанияси (Claude AI чат-ботини ишлаб чиққан) раҳбари Дарио Амодейнинг айтишича, келгуси 5 йил ичида сунъий интеллект офисдаги янги ходимларнинг ярмидан кўпини ишсиз қолдириши мумкин. Бу эса 10–20% даражадаги ишсизликка олиб келиши эҳтимоли бор.