Ҳукумат қарори (413-сон, 07.07.2025 й.) билан “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди
🔰 Низом чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартибини белгилайди.
✔️ Чақирилувчилар танловда 1 йилда фақат 1 марта иштирок этиши мумкин.
⌛️ Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августидан чақирув йилининг 10 февралига қадар ўтказилади.
📝 Чақирилувчи билан суҳбат ўтказиш орқали унинг қуйидаги маълумотларига аниқлик киритилади:
➖ ҳарбий хизматга бўлган қизиқиши ва иштиёқи;
➖ ҳуқуқбузарликлар содир этгани, жавобгарликка тортилгани ва судлангани билан боғлиқ ҳолатлар;
➖ соғлиғининг ҳолати;
➖ билим даражаси;
➖ оилавий шароити ва бошқалар.
📋 Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси қуйидаги умумжисмоний нормативларни қабул қилиш орқали баҳоланади:
▪️ турникда тортилиш;
▪️ 100 метрга югуриш;
▪️ 3000 метрга югуриш.
📃 Танлов якунлари бўйича чақирилувчини тавсия этиш ёки тавсия этмаслик бўйича тегишли хулоса қабул қилинади.