Юта губернатори Спенсер Кокс 22 ёшли Тайлер Робинсон фаол Чарли Киркни ўлдиришда айбланиб ҳибсга олинганини тасдиқлади.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
"Биз уни ушладик" - деди Кокс жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, Робинсон оила аъзоларидан бирига ўз жиноятини тан олган. Кейин қариндошлари уни полицияга таслим бўлишга кўндиришди.