Чарли Кирк (америкалик консерваторлар фаоли)ни ўлдирганликда айбланаётган 22 ёшли Тайлер Робинсон, ҳибсга олинганидан уч ой ўтгач, биринчи марта судда жавоб берди.
Робинсонга қарши кўплаб далиллар мавжуд: у яшовчи хонадан «Чарли Киркни йўқ қилиш имкониятим бор ва мен буни қиламан» деб ёзилган хат топилган. У қотиллик ҳақида дўстлари билан чатда ёзишган. Бундан ташқари, унинг ДНКси қуролдан, пойабзалининг излари эса ўқ узилган томдан топилган.
Мавзу доирасида: Трампнинг тарафдори — консерватив блогер Чарли Киркка суиқасд уюштирилди
Ҳуқуқшуносларга кўра, Робинсоннинг адвокатлари биринчи навбатда уни ўлим жазосидан қутқаришга ҳаракат қилмоқда. Ўлим жазосидан қутулиш учун Робинсон ўз айбига иқрор бўлиши лозим, шунда ўлим жазоси берилмаслиги мумкин.
Биринчи судни Fox News телеканали жонли эфирга узатди. Робинсоннинг адвокатлари журналистлар ҳужжатлар ва экранни тасвирга олаётганини «чегарадан чиқиш» деб баҳолаб, суд залида суратга олишни тақиқлашни талаб қилишди. Оқловчиларга кўра, матбуотнинг ҳаддан ташқари эътибори Робинсоннинг ҳуқуқларини бузиб, суд адолатли ўтишига халақит беради. ОАВ эса жамоатчилик барча тафсилотларни билиши керак, деган фикрда.
Робинсон ҳимоя столида тингловни диққат билан кузатиб ўтирди. Жараёнга лоқайд эмас, аммо хотиржам кўринди — кўк кўйлакда, галстук ва кишанлар тақилган, дейилади хабарда.
Кейинги эшитув 29 декабрга белгиланган.