Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

“Cerberus” корпорацияси билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

“Cerberus” корпорацияси билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Cerberus” компанияси вице-президенти Брайан Хук билан учрашув ўтказди.

Учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Активлари қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган глобал инвестиция корпорацияси коммуникациялар тармоғи, фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаларига тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтиришни режалаштирган.

Вице-президент Брайан Хук илк ҳамкорлик лойиҳалари жорий йилнинг охирига қадар бошланишини таъкидлади.

Учрашув якунида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Киритилди: 06:23 19.09.2023. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!