Жорий йилнинг 21-июл куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида “Centrum Air” авиакомпанияси Шарм-ал-Шайхга мунтазам рейсларни йўлга қўйди. авиакомпаниясининг Тошкент-Шарм ал-Шайх-Тошкент рейсининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Туризм қўмитаси, “Centrum Air” авиакомпанияси Шарм-ал-Шайхга мунтазам рейсларни йўлга қўйди, Centrum Holidays, EasyBooking компаниялари вакиллари, ОАВ ҳамда рейс йўловчилари иштирок этдилар.
Илк рейслар ҳафтада бир марта, фақат якшанба кунлари амалга оширилади. Йўловчилар 190 та эконом-класс ва 12 та бизнес-класс ўриндиғига эга бўлган 321neo самолётида ўз манзиллари томон етказилади.
Шарм-ал-Шайхга рейсларнинг очилиши, Ўзбекистон авиациясида яна бир муҳим қадам бўлиб, у парвозлар географиясини кенгайтириш ва юртдошларимиз ўртасида туризмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.