Бугун 9 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

CAFA-2025: Ўзбекистон Эронни мағлуб этди

CAFA-2025: Ўзбекистон Эронни мағлуб этди

Тошкент ва Душанбе мезбонлик қилаётган «CAFA Nations Cup-2025» турнири ўз якунига етди. 8 сентябр куни финалда Ўзбекистон ва Эрон миллий жамоалари тўқнаш келди.

Ўйин Эрон миллий жамоаси учун муввафақиятсиз бошланди. 5-дақиқадаёқ ҳимоячи Ориё Юсуфий рақиби Аббос Файзуллаевга қарши қўпол ўйнагани туфайли қизил картага лойиқ кўрилиб, майдондан четлатилди.

Асосий вақт голсиз якунлангач, қўшимча таймлар белгиланди. Унинг 15-дақиқасида Элдор Шомуродов пеналтини аниқ амалга оширолмади. Унинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Ўйин пеналтилар сериясига яқинлашаётган бир пайтда Ўзбекистон ғалаба голини уришга эришди. 120-дақиқада қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Ҳожиакбар Алижонов боши билан рақиб дарвозасига йўллади.

Шу тариқа, Ўзбекистон мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Амир Ғаленойи бош мураббийлигидаги Эрон эса 2-ўрин билан чекланадиган бўлди.

Учинчи ўрин учун баҳс Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида Ҳиндистон ва Ўмон ўртасида ўтказилди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар серияда Ҳиндистон ғолиб чиқди – 3:2.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон учун Эрон «тиш ўтмас» рақиблардан бири ҳисобланади. Бунгача миллий жамоалар 16 марта бир-бирига тўқнаш келган ва Эрон 10 марта ғалаба қозониб, 5 ўйин дуранг билан якунланган. Ўзбекистоннинг ягона ғалабаси 2012 йилда, Теҳронда 1:0 ҳисобида қўлга киритилган эди.

Киритилди: 23:01 08.09.2025. Ўқилди: 955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!