Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бюро ходимлари ёрдами билан бола она бағрига қайтарилди

Бюро ходимлари ёрдами билан бола она бағрига қайтарилди

Ҳар бир бола учун энг азиз маскан – бу она бағридир. Ана шундай бир тақдирли масалада адолат устувор бўлиб, вояга етмаган бола ўз онасини тарбиясига қайтарилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 04.02.2026 йилдаги ижро варақасига асосан 6 ёшли бола жавобгар А.О. дан онаси М.З. қарамоғига олиб бериш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Олтинкўл туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида бола она бағрига қайтариб берилиши таъминланди.

Бу нафақат бир ижро ҳаракати, балки боланинг бахтли болалигига қўйилган муҳим қадам бўлди. Она меҳри ва ғамхўрлигида ўсиш имкониятига эга бўлган бола учун янги ҳаёт бошланди.

Мажбурий ижро бюроси томонидан инсон манфаатларини, айниқса, вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доимо устувор вазифа бўлиб қолади.

Киритилди: Бугун 13:33. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!