Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) “Басиж” қўмондони Ғулом Ризо Сулаймонийнинг ўлимини тасдиқлади.
Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнот берди.
Шуни таъкидлаш керакки, Исроил мудофаа кучлари илгари Теҳронда ҳаво ҳужуми натижасида “Басиж” қўмондони Ғулом Ризо Сулаймонийнинг ўлганини эълон қилган эди.
“Басиж”лар оммавий ҳибсга олишлар ва намойишчиларга қарши куч ишлатиш каби ички норозиликларни бостиришда муҳим роль ўйнайди, дейилади.