Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сенегал Африка Кубоги чемпионлигидан маҳрум этилди, Марокаш — ғолиб

Сенегал Африка Кубоги чемпионлигидан маҳрум этилди, Марокаш — ғолиб

Сешанба куни Африка футбол конфедерацияси (КАФ) апелляция комиссияси 2025 йилги Африка Миллатлар Кубоги финали натижасини бекор қилди. Сенегал терма жамоасига Марокаш билан учрашув якунида майдонни тарк этгани учун техник мағлубият ёзилди.

Сешанба куни, 17 март санасида комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Марокаш томонидан берилган апелляция кўриб чиқилди.

Оммавий ахборот воситаларига тарқатилган пресс-релизда шундай дейилган: «Африка футбол конфедерациясининг апелляция ҳакамлар ҳайъати Африка Миллатлар Кубоги (КАН) регламентининг 84-моддасига мувофиқ, Сенегал миллий терма жамоасини финалга «келмаган» деб топди, шу сабабли Марокаш Қироллик футбол федерацияси фойдасига 3:0 ҳисобидаги ғалаба тасдиқланди».

Турнирнинг 18 январда бўлиб ўтган финалида, учрашувнинг 90+8-дақиқасида сенегалликлар дарвозасига пенальти белгиланганидан сўнг, Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Пап Тиав норозилик белгиси сифатида ўз жамоасини трибуна ости йўлакчасига олиб чиқиб кетган эди. Кейинроқ терма жамоа сардори Садио Мане футболчиларни майдонга қайтарди. Марокашлик ҳужумчи Браим Диас пенальтини голга айлантира олмади, қўшимча вақтда эса Сенегал битта гол уриб, ғалаба қозонган эди.

Киритилди: Бугун 04:07. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!